Хабарингиз бор эртага Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг чорак финалида Япония терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Терма жамоамиз устози ушбу муҳим баҳс олдидан ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу баҳс бошқача бўлади. Чунки, ОФКнинг расмий ва ўртоқлик мақомидаги учрашувларида катта фарқ бор.
Биз авваламбор руҳий ўзгаришга катта эътибор қаратдик. Чунки, бу мусобақада фақат энг яхши жамоаларгина иштирок этишади. Япония ҳам ўзгармаганига аминман.
Биз тайёргарлик доирасида рақиб жамоа ўйинини чуқур таҳлил қилдик ва шу билан бирга баъзи ички жиҳатларга ўзгартиришлар киритди.
Биз жойлашган гуруҳ чинданам қийин гуруҳ эди. Ҳозир эса ҳаммаси бошқача. Энг кучли саккиз терма жамоа ҳамон шу ерда. Улар учун ҳар бир ўйин финалдек ўтади.
Ўз навбатида биз ҳам Японияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан биридир”, - дейди Ҳайдаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Учрашув Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади