Хабарингиз бор, Хитойда U-23 ёшликлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақа чорак финалида Ўзбекистон – Япония қарама-қаршилиги кузатилади. Бугун ушбу беллашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб японияликлар устози Хажиме Мориясу иштирок этди.
- Япония олдин бу совринга эришганига қарамай, ҳозир менга ва жамоамга ҳеч қандай босим йўқ. Албатта, биз бу ерга ғалаба қозониш учун келганмиз. Лекин энг муҳими шогирдларим ҳаракатларини, фазилатларини, майдонда нималар қила олишлари мумкинлигини кўрсатишмоқда. Япония гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Аммо Ўзбекистонга қарши ўйин гуруҳдагилардан фарқ қилади. Қолаверса, энди беллашувлар мураккаблашиб бораверади.
Халқаро турнирларда кейинги босқичга ўтган барча жамоалар кучли рақибга айланади. Ўтмишдаги натижаларга қарашни истамаймиз. Шунинг учун диққатимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз.
Ўзбекистон қанчалик кучли эканлигини яхши биламиз. Улар таркибида тажрибали ва юқори даражадаги ўйинчилар бор. Айтмоқчиманки, менинг шогирдларим ақлли футбол намойиш этишлари керак. Чунки биз кучли рақибга тўғри келдик.
Бу икки жамоа ўтган йили декабрда Малайзиядаги халқаро турнирда тўқнаш келган. Ўшанда Япония пенальтилар сериасида мағлуб бўлган. Аммо мен бундан хавотирда эмасман.
Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг Малайзиядаги турнир менинг биринчи сафаримдир. Энди бу чемпионат иккинчиси. Олдинги таркибдан ҳозир 8 футболчи бор, - дейди Япония устози. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади