
«ПСЖ» клуби мухлислари «Дижон»га қарши баҳсда Неймарга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди. Bleach Report нашрининг таъкидлашича, мухлислар унинг Эдисон Кавани билан тортишганидан норози бўлишган.
Уругвайлик футболчи кеча «ПСЖ» сафида киритган голлар бўйича Ибрагимович билан тенглашиб олган эди. Ҳужумчи шу ўйиннинг ўзида, 83-дақиқада белгиланган пенальтидан фойдаланиб шведдан ўзиб ҳам кетиши мумкин эди.
Аммо Неймар ўз жамоадошига пенальти тепишга бермади ва мухлислар томонидан ҳуштакбозликка сабаб бўлди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг