U-23 Осиё чемпионати чорак финал. Япония – Ўзбекистон таркиби эълон қилинди

  • Спорт
  • 19-01-2018, 12:03
  • 870
  • U-23 Осиё чемпионати чорак финал. Япония – Ўзбекистон таркиби эълон қилинди
    Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати плей-офф босқич ўйинлари ҳам старт олмоқда. Бугун ушбу босқичда Япония – Ўзбекистон қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

    Япония мусобақанинг "B" гуруҳида барча уч учрашувда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадам сифатида чорак финалга йўл олган бўлса, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "A" гуруҳида Қатар олимпия терма жамоасида сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган.

    Маълумот учун, Япония терма жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Япония ёшлари аввалги Осиё чемпионатида Жанубий Кореяни финал учрашувида 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган эдилар. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса, аввалги икки Осиё чемпионатида гуруҳ босқичидан ўта олишмаган. Бу сафарги Осиё чемпионати чорак финали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун илк чорак финал учрашуви ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Япония олимпия терма жамоалари аввалроқ, Таиланддаги халқаро ўртоқлик турнири финалида майдонга тушишган ва унда Ўзбекистон олимпия термаси пенальтилар сериясида ғалаба қозонган ва ғолибликни қўлга киритган.

    Маълумот ўрнида, ушбу беллашув соат 13:00да старт олади.

    loading...
    Яндекс.Метрика