Хабарингиз бор, 9-10 феврал куни Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумида “Uzbek Tigers” жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Америка жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоамиз илк учрашувни сафарда ўтган мавсум финалчиси “Cuba Domadores” боксчиларига қарши ўтказади.
Мазкур жангларда 52, 60, 69, 81, +91 кг вазн тоифаларида ўзаро тўқнаш келишади. Асосий таркибдан эса Жасурбек Латипов, Шунқор Абдурасулов, Маҳмуд Гаипов, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов сингари маҳоратли боксчиларимиз ўрин олишган.
Шунингдек, мураббийлар штаби ушбу учрашув учун захира таркибига ҳам аниқлик киритган.
52 кг: Худойназар Файзов
60 кг: Шукуржон Раҳимов
69 кг: Фазлиддин Мелибоев
69 кг: Бобоусмон Ботуров
81 кг: Мадияр Саидраҳимов
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев
81 кг: Қозимбек Марданов
81 кг: Дилшод Рўзметов
+91 кг: Азиз Муллажонов
Эслатиб ўтамиз, гуруҳда иккинчи жангни ҳам жамоамиз кубалик боксчиларга қарши ўтказади. Учрашув 23 феврал куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади