18:31 / 19.01.2018
6 505

Нурмагомедов – Фергюсон жанги санаси расман маълум қилинди

Нурмагомедов – Фергюсон жанги санаси расман маълум қилинди
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Тони Фергюсон ўртасида енгил вазн тоифасидаги жанг UFC 223 мусобақасининг асосий воқеаси бўлишини тасдиқлади. У Нью-Йоркда 7 апрель куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ТАСС ташкилот матбуот хизматига асосан.

Икки спортчи ўртасидаги баҳс ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ расмий вазн ўлчаш маросимига саноқли соатлар қолганида россиялик соғлиғи билан пайдо бўлган муаммолар туфайли шифохонага ётқизилганди.

Нурмагомедов ўзининг сўнгги жангида бразилиялик Эдсон Барбосани ишончли тарзда мағлубиятга учратди – учрашув декабрь охирида бўлиб ўтди ва Хабиб учун 2017 йилдаги ягона баҳс бўлиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегор билан жанг бўйича янги баёнот берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов – Фергюсон жанги санаси расман маълум қилинди