
Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, сербиялик Славко Лукич фаолиятини қаршиликлар сафида бошлашга яқин турибди. У сўнгги йилларда Словакиянинг "Спартак Трнава" жамоасида тўп тепиб келаётган эди.
Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи ўз вақтида Сербия U-19 ва Сербия U-21 термаларида ўйнаган. У асосан ўнг қанот ҳимоячиси позициясида тўп суради. Керак вақтларда эса марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади.
Қайд этиш жоиз, илгарироқ, Тожикистон терма жамоаси аъзоси – Жаҳонгир Алиев “Насаф”га ўтгани борасида хабарлар тарқалган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар