10:31 / 20.01.2018
5 519

Шаҳрам Аҳадов олтин медалга сазовор бўлди!

Шаҳрам Аҳадов  олтин медалга сазовор бўлди!
Тунисда дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 66 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов олтин медалга сазовор бўлди.

Дунёнинг эликка яқин мамлакатидан 334 нафар полвон иштирок этаётган мусобақанинг илк кунида Шаҳрам словениялик Андез Яребни, украиналик Геворг Хачатрянни, россиялик Иса Исаевни, чорак финалда мисрлик Муҳаммад Абдулмавгудни, финалда эса япониялик Таро Фужисакани мағлубиятга учратди.

Шу тариқа спортчимиз Гран-прида тенгсиз деб топилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Аҳадов олтин медалга сазовор бўлди!