Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дэйна Уайт россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Тони Фергюсон ўртасида енгил вазн тоифасидаги жанг ғолиби чемпионлик камарини қўлга киритишини тасдиқлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Мен шундай дегандим, Фергюсон - Нурмагомедов жанги ғолиби мутлақ чемпионга айланади. Менда бошқа янгиликлар ҳозирча йўқ.
Конор Макгрегорда қачон қайтиши бўйича аниқ қарор йўқ, - у бир августда, бир сентябрда қайтишини айтмоқда. Бу икки йилдан бери давом этяпти, бироқ вазн тоифаси ривожланиши лозим», - дея айтиб ўтди Уайт.
Аралаш йўналиш (UFC) бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедовнинг фикрича, америкалик Тони Фергюсонни қаднинг ростланган вазиятида ҳам мағлуб этиши мумкин.
«Мен курашчи ва грэпплер эмасман, мен Тонини қаднинг ростланган вазиятида ҳам ер тишлатишим мумкин. Бу Тонининг вақти эмас, бу Хабибнинг даври. Тирамису анча орқада қолган», - дея айтиб ўтди Нурмагомедов.
Жанг Бруклиндаги UFC 223 мусобақаси доирасида 7 апрель куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади