“Насаф” ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди

  • Спорт
  • 21-01-2018, 08:31
  • 295
  • “Насаф” ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди
    “Насаф” ўз таркибига яна бир сербиялик футболчини қўшиб олди. Энди жамоамиз таркибида уч европалик ва битта осиёлик легионер футболчилар тўп тепишади. Славко Лукич айни пайтда Туркияда бўлиб ўтаётган жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқда. Легионер футболчи билан келишув, куни кеча расмийлаштирилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

    Славко Лукич, 30 январ куни “Марказий”да бўладиган, “Ал Файсалий”га қарши учрашувда “Насаф” таркибида майдонга тушиши мумкин. Футболчини ОЧЛ плей-офф учрашувига рўйхатдан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

    Қуйида футболчи ҳақидаги умумий маълумотлар билан танишинг.

    Исми шарифи: Славко Лукич
    Туғилган санаси: 14.03.1989 (28 ёш)

    Белград шаҳрининг “Crvena Zvezda” клуби тарбияланувчиси

    Бўйи: 182 см
    Оғирлиги: 80 кг
    Амплуаси: ўнг қанот ҳимоячиси
    Фуқаролиги: Сербия
    Клуби: “Спартак” (Трнава, Сербия)

    Ўйнаган клублари:
    2007 – 2008 йиллар “Морава Велика Плана” ФК
    2009 - 2012 йиллар “Смедерево” ФК
    2012 - 2013 йиллар “Нови Пазар” ФК
    2013 - 2014 йиллар “Смедерево” ФК
    2014 - 2015 йиллар “Сутешка Никшич” ФК
    2015 - 2016 йиллар “Теута Дуррес” ФК
    2016 - 2017 йиллар “Фламуртари Влорё” ФК
    2017 йилдан “Спартак” ФК (Трвана, Сербия)

    Славко Лукич ўз вақтида Сербиянинг U-16 ва U-19 терма жамоалари таркибида 21 марта майдонга тушган.

    Славко Лукич “Насаф” клубига келгунча Сербиянинг энг юқори лигаси - Fortuna Ligaси иштирокчиси “Спартак” клубида тўп тепаётган эди. “Спартак” бу лиганинг етакчи клуби ҳисобланади ва айни пайтда ҳам турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Лигада 12та жамоа иштирок этади.

    "Насаф" жамоаси сафига яна янги футболчилар қўшилиши мумкин. Трансфер ишлари давом этмоқда.

    Яндекс.Метрика