Қатарнинг давлат телканали саналган beIN Sports ФИФАга мамлакат ЖЧ-2022 мусобақаси мезбонлигини қўлга киритиши учун 100 миллион доллар миқдорида маблағ берган. Бу ҳақда The Mail on Sunday нашри хабарига асосан Кун нашри маълум қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бу маълумотларни ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер билан очиқ интервью қилган Бонита Мерсиадес ўзининг китобида ёзиб қолдирган. Мансабдорнинг айтишича, у ЖЧ-2022 мезбонини олдиндан билган, буни овоз беришда Қатарни қўллаб-қувватлаган Мишель Платинидан эшитган. Ўшанда Блаттер ва beIN Sports ўзаро келишиб олишган, шунингдек, улар ФИФА раҳбарлиги учун сайловларда ўша вақтларда ОФК президенти бўлган Муҳаммад Бин Ҳаммомнинг иштирок этмаслиги бўйича ҳам кафолат олган.
Блаттер Қатарнинг ғалабасига шунчалик ишончи комил бўлганки, у ҳаттоки АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Барак Обамага телефон қилиб, мезбонлик учун асосий даъвогар сифатида қаралаётган АҚШ аризаси мағлубиятга учраганини айтган.
ФИФА собиқ раҳбари шунингдек, аввалига Австралияни қўллаб-қувватлаган Франц Беккенбауэр Қатардан пора олгач, овозини ўзгартиргани ҳақида ҳам гапириб берган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади