Ла лига. «Барселона» сафарда «Бетис»га имконият қолдирмади

  • Спорт
  • 22-01-2018, 02:49
  • 373
  • Ла лига. «Барселона» сафарда «Бетис»га имконият қолдирмади
    Испания чемпионати 20-тури доирасидаги «Бетис»ҳамда «Ьарселона» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Анча қизиқарли, тарзда кечган жанговор ўйинда меҳмонлар 5:0 ҳисобида зафар қучишди.

    Кўплаб имкониятлар бўлишига қарамай, биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди.

    Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасига келиб, Луис Суареснинг супер пасидан сўнг Иван Ракитич бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очди.

    64-дақиқада Месси орадаги фарқни иккитага етказди. 69-дақиқада Ракитич Суарес олдидаги қарзини узиб, уни ажойиб пас билан таъминлади ва уругвайлик футболчи ҳисобни йириклаштирди.

    80-дақиқада яна Месси катта саҳнага чиқди – 4:0.

    90-дақиқада Лео катта тезликда бирин-кетин рақибларини алдаб, тўпни Суаресга етказди ва уругвайлик форвард якуний ҳисобни таъминлади.

    Бетис – Барселона 0:5 (0:0)

    21 январь. «Бенито Вильямарин»


    Голлар: 0:1 – 59 Ракитич, 0:2 – 64 Месси, 0:3 – 69 Суарес, 0:4 – 80 Месси, 0:5 – 89 Суарес.

    Бетис: Адан, Манди, Феддаль, Дурмиси, Фабиан Руис (Камараса, 88), Санчес, Гуардадо, Герреро, Гарсия (Будебуз, 77), Тельо, Леон (Рубен Кастро, 73).

    Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Вермален (Умтити, 43), Серджи Роберто, Бускетс (Деулофеу, 81), Андре Гомеш (Паулиньо, 65), Ракитич, Месси, Суарес.

    Огоҳлантиришлар: Андре Гомеш (21), Дурмиси (51), Суарес (67), Феддаль (67).

    Манба: www.stadion.uz

    Яндекс.Метрика