09:26 / 22.01.2018
4 618

"Барселона" сафарда "Бетис" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллади

"Барселона" сафарда "Бетис" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллади
Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Бетис» – «Барселона» учрашувида 0:5 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг йирик ғалабаси билан тугади.

59-дақиқада Луис Суарес ажойиб пас билан Иван Ракитични дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Хорватиялик футболчи зарба беришда адашмади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

64-дақиқада мезбонлар ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйдилар, бунинг натижасида Серхио Бускетс жамоадоши Лионель Мессини қулай вазиятга чиқарди, Месси эса ўзи учун омадли саналган стадионда гол уришга эришди ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Орадан вақт кўп ўтмай энди Луис Суарес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 80-дақиқада яна «Бетис» футболчилари тўпни каталонияликларга «совға» қилишди, бу тухфадан эса Месси бажонидил фойдаланди ва учрашувдаги дублини нишонлади.

Асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида Суарес Мессининг узатмасидан сўнг жамоасининг бешинчи ва ўзининг иккинчи голини урди.

Испания чемпионати, 20-тур

Бетис – Барселона 0:5 (0:0, 0:5)
Голлар:
0:1 – 59 Ракитич, 0:2 – 64 Месси, 0:3 – 69 Суарес, 0:4 – 80 Месси, 0:5 – 89 Суарес.

Бетис
– Адан, Манди, Феддаль, Дурмиси, Фабиан Руис (Камараса, 88), Санчес, Гуардадо, Герреро, Гарсия (Будебуз, 77), Тельо, Леон (Рубен Кастро, 73).

Барселона
– тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Вермален (Умтити, 43), Серджи Роберто, Бускетс (Деулофеу, 81), Андре Гомеш (Паулиньо, 65), Ракитич, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Андре Гомеш (21), Дурмиси (51), Суарес (67), Феддаль (67).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" сафарда "Бетис" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллади