Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.
Умид Аҳмаджонов кеча, 21 январь куни “Реал” Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, “Stellar group” агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришганди.
Бугун, 22 январь куни Испания футбол федерациясида учрашув бўлиб ўтди ва унда Умид Аҳмаджонов Испания ФФ Техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.
Келишувга кўра эндиликда Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари Испаниядаги очиқ чемпионатларда иштирок этади.
Шунингдек, Суперлига клублари вакиллари Испаниянинг “Реал” Мадрид, “Барселона” каби кучли жамоаларига сафар уюштириб, бу клубларнинг иш олиб бориш тизими, инфратузилмаси, машғулотлар олиб бориш жараёнлари билан яқиндан танишади.
Испания ФФнинг фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида шу йилнинг март ойида Ўзбекистон футбол федерацияси делегациясини Испанияга юбориш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Шунингдек, Испания ФФдан ҳам делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар томонидан ажратилган Техник директор ўзбек футболини ривожлантиришнинг янги тизимини йўлга қўйишга ёрдам беради.
Эндиликда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам Испания футбол федерациясидаги тизим асосида иш олиб боради.
Ҳаттоки, ЎФФдаги штат бирликларини ҳам Испания ФФдаги билан бир хил асосда ташкил этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, бугун Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси президенти Хулио Ронко билан ҳам учрашишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)