date
views 5 981

Сардор Рашидовнинг «Ал-Жазира»дан ҳафсаласи пир бўлди, у жамоани тарк этади

Сардор Рашидовнинг «Ал-Жазира»дан ҳафсаласи пир бўлди, у жамоани тарк этади
Сардор Рашидовга Саудия ва Қатар клублари харидор. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов «Ал-Жазира»дан кетишга қарор қилган, кўринади.

Норасмий маълумотларга кўра, ҳамюртимиз Саудия Арабистони ва Қатар клубларидан таклифлар олган. У Қатар Юлдузлар Лигасидаги муваффақиятли фаолиятидан кейин БАА чемпионатига кўчиб ўтганди.

Дарвоқе, аввалига Осиёнинг 2016 йилги энг яхши футболчиси - Умар Абдулраҳмон ҳамюртимизни «Ал-Айн» сафига чорлаганди. Бироқ футболчининг ўзи «Ал-Жазира»ни танлади. Аммо Рашидов Клублар ўртасидаги ЖЧда лоақал бир марта майдонга туширилмади.

Умуман, унга ҳамон «Ал-Жазира»нинг асосий таркибида жой берилмаяпти. «Бунёдкор»нинг собиқ вакилига айнан қайси клублар қизиқаётгани хусусида маълумот йўқ. Шунингдек, «Ал-Жазира» билан шартномасини қай тарзда бекор қилиши масаласи ҳам очиқ.

Манба: www.iff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Рашидовнинг «Ал-Жазира»дан ҳафсаласи пир бўлди, у жамоани тарк этади