Хабарингиз бор, эртага Хитойда U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро куч синашади.
Бугун мазкур беллашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда терма жамоамиз устози Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Ҳозир таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр. Жисмоний, тактик ва руҳий жиҳатдан бўлажак беллашув олдидан хавотирим йўқ. Биз Жанубий Кореяга қарши беллашувда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир хил вазиятда. Чунки иккала терма ҳам турнирда 4 тадан ўйин ўтказган.
Японияга қарши баҳсдаги йирик ғалаба ақлбовар қилмас натижа. Жанубий Корея қанақа салоҳиятга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Умид қиламанки, шогирдларим бу қарама-қаршиликда ҳам худди охирги учрашувда Японияга қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш этишади.
Энди биз Жанубий Корея билан баҳсда ақлли ва жисмонан кучли бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Чунки улар анча кучли рақиб ҳисобланишади. Биз эртага рақибга муносиб қаршилик кўрсатамиз, - дейди Ҳайдаров. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)