10:15 / 23.01.2018
4 832

Жанубий Корея бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан бизда кичик жароҳатлар бор, футболчилар чарчаган"

Жанубий Корея бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан бизда кичик жароҳатлар бор, футболчилар чарчаган"
Хабарингиз бор, эртага Хитойда U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро куч синашади.

Бугун мазкур беллашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Жанубий Корея терма жамоаси устози Ким Бонг Гил қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Ярим финалга қадар етиб келганимиз учун шогирдларимдан миннатдорман. Ўзбекистон бир маромда тўп тепа оладиган, ҳужум ва ҳимояда жуда яхши ўйнайдиган жамоа эканлигини кўрдим.

Бизда кичик жароҳатлар бор, футболчилар чарчаган. Аммо қўлимиздан келганича ҳаракат қилиб, ўз услубимизни намойиш қиламиз. Рақибга қараганда бир кун кам дам олдик, бу эса яхши бўлмаслиги мумкин. Лекин ютқазиб қўйсак бу баҳона бўлмайди. Камчиликларимиз бор ва ўйиндан ўйинга уларни бартараф этишга интиляпмиз.

Бизда фақат кичик жароҳатлар бор. Шунинг учун бошланғич рўйхатни текшириб чиқамиз ва бўлажак беллашувга тайёрланамиз.

Терма жамоамиз ҳамма учрашувларни мана шу стадионда ўтказди. Бу эса уларда кўникма ҳосил қилган, балки бу ҳам устунлик бериши мумкин. Бироқ биз ҳам бошқалар билан бир хил шароитдамиз. Чунки барча жамоалар Хитойда ўйнаяпти, - дейди Ким Бонг Гил.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Корея бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан бизда кичик жароҳатлар бор, футболчилар чарчаган"