11:43 / 23.01.2018
3 898

Достонбек Ҳамдамов: "Финалга чиқишимизни бутун Ўзбекистон хоҳламоқда"

Достонбек Ҳамдамов: "Финалга чиқишимизни бутун Ўзбекистон хоҳламоқда"
Хабарингиз бор, эртага Хитойда U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро куч синашади.

Бугун мазкур беллашув олдидан терма жамоамиз аъзоси Достонбек Ҳамдамов ОФК расмий сайтига қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- 2016 ва 2018 йилги жамоаларни таққослай оласизми?
- Айни пайтдаги жамоамиз аввалгисига нисбатан анча кучайган, ҳозирги таркибни яхши дейишим мумкин. Барчамиз мусобақанинг қанчалик муҳим эканини ҳис қилиб турибмиз.

- Японияга қарши ўйин осон кечдими?
- Биз бу ўйинда ортиқча босимни ҳис қилмадик. Буни Жанубий Кореяга қарши беллашувда ҳам уддалаймиз деган умиддаман. Корея ҳам кучли. Бу жамоага қарши Японияга қарши машғулотлардагига нисбатан 2 баравар кўпроқ тайёргарлик кўришимиз керак.

- Беллашувдан кейин мураббий ниме деди?
- Мураббий барчамизга ўйин учун миннатдорчилик билдирди ва олдиндаги иккита учрашувга тайёргарлик кўриш кераклигини айтди.

- Илк бор финалга чиқиш мумкинлигини ҳис этиш қандай экан?
- Авваламбор финалга чиқишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чунки буни бутун ўзбекистон хоҳламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Достонбек Ҳамдамов: "Финалга чиқишимизни бутун Ўзбекистон хоҳламоқда"