Енгилмас профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (13-0-0, КО9) ўзининг навбатдаги жангини 24 феврал куни АҚШда ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳозирча боксчимизга ушбу жангда ким рақиблик қилиши номаълум бўлиб турибди.
Аввалроқ боксчимизнинг кейинги рақиби саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо (59-7-2, 38 КО) бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки тахминларга кўра, филиппинлик боксчи бўлажак жангини жорий йилнинг апрел ойида ўтказишни режалаштирган. Айни дамда Пакьяо фаолиятидаги сўнгги жанглардан бирига рақиб қидирмоқда. Top Rank промоутерлик компанияси бошлиғи Боб Арумнинг сўзларига кўра номзодлар орасида украиналик чемпион Василий Ломаченко (10-1, 8 КО) етакчи бўлиб турибди. Аммо бу ҳали тасдиқланганича йўқ.
Номзодлар орасида ҳамюртимиз ҳам бор. Боксчимиз ҳам буни тасдиқлаб, бу ҳақда шундай фикр билдирди:
– Биз ҳозирча кейинги жангимни 24 феврал куни АҚШда ўтказишни режалаштиряпмиз. Рақиб ҳозирча номаълум.
– Пакьяога келадиган бўлсак, очиғи буни умуман кутмаган эдим. Сабаби Мэнни Пакьяо профессионал бокс оламида ўта номдор ва саккиз вазн тоифасининг собиқ чемпиони ҳисобланади. У жуда тажрибали боксчи. У навбатдаги жангини менга қарши ўтказиши ҳам мумкин. Уни ютиш имконсиз эмас. Унинг ёши анча катта. Бу спортда тез чарчашга сабаб бўлади. Айнан шу менга ғалаба қозонишда катта имконият тақдим этиши мумкин. Бу осон бўлмайди. Умуман воқеалар ривожи қандай бўлишини кейинроқ биламиз, – дейди боксчимиз SPORTS.uz интернет порталига.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров сўнги жангини ўтган йилнинг 18 ноябрида тажрибали Шерзод Олимжоновга қарши ўтказиб, рақибини техник нокаутга учратган эди. У айни дамда WBC Silver, “WBC Asian Boxing Council Silver” ва “World Boxing Foundation International” чемпионлик камарларига эгалик қилиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади