21:01 / 24.01.2018
4 964

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларнинг ота-оналарига раҳмат"

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларнинг ота-оналарига раҳмат"
Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Кореяга қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди ва ушбу ғалаба учун футболчиларнинг ота-оналарига раҳмат деди.

“Оллоҳга шукр, бугун ғалаба қозондик. Ушбу ғалабани мен футболчиларнинг ота-оналарига бағишлайман. Уларни мард қилиб тарбиялаганлари учун уларга раҳмат”, - деди Ҳайдаров.

“Бугун футболчилар илк бор қўшимча вақтларда тўп суришди ва жуда кўп куч сарфлашди, аммо шунга қарамай, якунда ажойиб ва чиройли ғалабани қўлга киритдик. Футболчилар жуда қийин учрашувда маҳоратларини кўрсатишди ва кучли рақибни мағлуб эта олишди. Корея жуда кучли рақиб ва уларга қарши учрашув қийин бўлишини олдиндан билар эдик, аммо, футболчилар учрашувда ҳақиқий мардлик ва характер кўрсатишди”, - деди Ҳайдаров.

“Ушбу ғалабани қўлга киритишга ёрдам берган жамоа мураббийлар штаби ва тиббиёт штабига ҳам катта раҳмат. Улар жароҳат олган футболчиларнинг майдонга қайтишига катта куч сарф қилишди. Мураббийлар ҳам ўз ишларини аъло равишда уддалашди”, - деди Ҳайдаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларнинг ота-оналарига раҳмат"