ПСЖ таркибида тўп сурувчи 29 ёшли аргентиналик яримҳимоячи Анхель Ди Мария спорт нашрларининг бирида айни пайтдаги миллий терма жамоа ҳолати ҳақида айтиб берган.
Футболчининг айтишича, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли жамоанинг Мессидан ташқари қолган барча аъзоларига 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида миллий жамоа таркибидаги ўз ўрни учун курашиши кераклигини айтган.
“Мен ўзимни ЖЧ-2018 да Аргентина терма жамоаси таркибида кўра оламанми? Аслида йўқ! Сампаоли етарлича очиқ тарзда таркибга аллақачон кирган ягона одам гном (Месси) эканлигини тушунтириб қўйди, қолганлар эса ўз ўрни учун курашишига тўғри келади. Шундай экан, айни пайтда бўшашиш ва ЖЧга бориш имкони чўнтагингда дея ўйлаш нотўғри бўлади” дейди Ди Мария.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Жаҳон Чемпионати 14 июнь куни бошланиб, 15 июлда ўз ниҳоясига етади. Аргентина терма жамоаси Хорватия, Исландия ва Нигерия билан бирга D гуруҳига киритилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар