
Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда федерацияга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда.
Айни пайтда конференция делегатлари ва иштирокчилари ўз ўрнини эгалламоқда. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ушбу тадбирда иштирок этмоқда.
Мухбиримизнинг хабар беришича, бугунги конференцияда Умид Аҳмаджонов ўрнига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов сайланиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ расман хабар берамиз.
Эслатиб ўтиш керак, кеча «Халқ сўзи online» нашрига интервью берган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов федерациядаги раҳбарлик ваколатини топширишини айтган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.