Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари этиб сайланган Очилбой Раматов терма жамоадаги вазиятга тўхталди.
У жойларда спорт мактабларини ривожлантириш кераклигини таъкидлаган.
«Мураббийларга пул йўқ. 300 минг сўмга ким ишлайди. У бечора эса шуғулланадиган болалардан пул олмоқчи бўлади. Ахир у ҳам қорин тўйдириши керакку?
Жойларда футбол мактабларини тиклашимиз керак. Аввал битта колхоз мактаб қила оларди. Ҳозир вилоят битта футбол мактабни ушлаб тура олмайди. Шу ишларни қилмасак, натижа бўлмайди.
Кўп нарса йўқотдик. Мактабларни ривожлантирмасдан 45 ёшар футболчини ўйнатавермаймизку? 5-6 футболчи бор, бўлди шуларни ҳамиша ўйнатаверамиз. Битта сочсиз футболчи борку, Гейнрих. Олиб келаверишди ўша чолни. Ўзи у бобомдан каттаку (кулади).
Ёш ўтиши билан одам организми чарчайди, тўғрими? 40 ёшга чиққан футболчи ёнидаги 20 ёшли футболчи билан югура олмайдику?
Тўғри, футболчи ўзини таъминлаб олиши керак. Уйи, бола-чақасига қараши керак. 30 ёшдан кейин футболчиларга иш топиб беришимиз керак, институтларда ўқитишимиз, улардан мураббийлар тайёрлашимиз керак. Улар чет элда тажриба ошириб келиши керак. Бизга мингта, икки мингта, беш мингта мураббий керак», деган Раматов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар