
28 январдан 1 февралга қадар Ҳиндистонда бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. “Indian Open” номи остида илк бор ташкил қилинаётган ушбу мусобақага дунёнинг етакчи терма жамоалари ташриф буюришади.
Шу жамладан, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам. Жорий йилги халқаро мусобақаларга ўзига хос тайёгарлик вазифасини бажариб берувчи ушбу мусобақада терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан иштирок этишади. Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
46-49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов;
52 кг: Худойназар Файзов;
56 кг: Абдулхай Шораҳматов;
60 кг: Шербек Рахматуллаев;
64 кг: Иқболжон Холдоров;
69 кг: Бобоусмон Ботуров;
75 кг: Исроил Мадримов;
91 кг: Санжар Турсунов;
+91 кг: Баходир Жалолов;
+91 кг: Лазизбек Муллажонов.
Рахматжон Рўзиохунов бошчилигидаги вакилларимиз 27 январь куни Ҳиндистон сафарига жўнаб кетишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар