6 339
Бугун финал! Ўзбекистон — Вьетнам ўйини Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Андижон катта экранларида намойиш этилади
27 январь Ўзбекистон U23 терма жамоаси учун тарихий санага айланади. Зеро бугун терма жамоа Осиё Чемпионатининг финалида илк бор майдонга тушади.
ЎФА Ўзбекистон U23 термасининг Вьетнамга қарши финал ўйинини биргаликда томоша қилишни таклиф этди
Хитой мезбонлик қилаётган Осиё Чемпионатининг финалида ўзбекистонлик футболчилар Вьетнамга қарши саф тортади. Беллашув Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади ва Sport-TV канали орқали жонли намойиш этилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тарихий учрашувни биргаликда томоша қилиш учун футбол мухлисларига шароит яратиб беришни мақсад қилган. Аввалига Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида жойлашган катта экранда финал учрашуви намойиш этиладиган бўлди. Кейинроқ эстафета Самарқанд, Наманган ва Андижон шаҳарларига ҳам кўчди.
Хабар беришларича, Андижондаги катта экрандаги финални томоша қилиш учун вилоят ҳокимининг шахсан ўзи ташриф буюради. Бунда ўзбекистонлик футбол мухлислари эҳтимолий байрамни биргаликда нишонлаш имкониятига эга бўлади.
Осиё Чемпионати U23
ФИНАЛ
27 январь, шанба
Ўзбекистон — Вьетнам «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар