Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U23 термаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Хитой мезбонлигида ўтган Осиё Чемпионатининг финалида ўзбекистонлик футболчилар Вьетнамга қарши майдонга тушди ва 119-дақиқада урилган гол эвазига зафар қучди.
Финал иштирокчилари қор билан қопланган стадионга чиқиб келди. Беллашувнинг 8-дақиқасида ўзбекистонлик футболчилар бурчак зарбасидан кейин олдинга чиқиб олди. Вьетнамлик ҳимоячилар Рустам Ашурматовни қўриқлай олмади ва «Бунёдкор» ҳимоячиси боши билан аниқ зарба йўллади.
Бўлим якунига 4 дақиқа вақт қолганида эса мувозанат тикланди. Вьетнам терма жамоаси аъзолари жарима зарбасидан қойилмақом тарзда фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.
Танаффус ҳам битта бўлим билан тенг вақт давом этди. Унинг давомида майдон қордан анча тозалаб олинди. Шунингдек, оқ формада тўп сураётган ва бу билан телетрансляциялар сифатига ҳам таъсир кўрсатаётган ўзбекистонлик футболчилар иккинчи бўлимда майдонга кўк рангли либосда чиқиб келишди.
Иккинчи 45 дақиқаликда гарчи қор анча тозалаб қўйилган бўлса-да, гол уришнинг иложи бўлмади. Шу тариқа ҳакамлар 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм белгилашга мажбур бўлди.
117-дақиқага келиб Равшан Ҳайдаров баланд бўйли ҳужумчи Андрей Сидировни майдонга туширди. Айнан у 119-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан уриб, дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига чемпионлик тақдим этди.
Осиё Чемпионати U23
Финал
27 январь, шанба
Ўзбекистон — Вьетнам 2:1
Голлар: Рустам Ашурматов, 8 (1:0). Нгуен Хаи, 41 (1:1). Андрей Сидиров, 119 (2:1).
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев — Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов (Бобур Абдухолиқов, 103), Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Жасур Яхшибоев (Дониёр Нарзуллаев, 46), Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сиддиқов (Андрей Сидиров, 117), Достон Ҳамдамов, Достон Турсунов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар