Кеча БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро бокс федерацияси AIBAнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда AIBAнинг вақтинчалик президенти вазифасини бажариб келаётган Франко Фалчинелли ўрнига ўзбекистонлик бизнесмен Ғофур Раҳимов янги вақтинчалик президент этиб сайланди. Бунгача у вице-президент сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Ташкилотга президентлик сайловлари жорий йилнинг ноябр ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Конгрессда АҚШ, Россия, Франция, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка, Куба сингари давлатлар билан бирга дунёнинг 109 миллий федерациялари вакиллари иштирок этган.
– Биз миллий федерациялар ва Халқаро олимпия қўмитаси ўртасидаги алоқаларни тиклашимиз шарт. Уларнинг AIBA молиявий бошқаруви ва унинг яхлитлигига бўлган ишончни қайтариш керак, – дейди у. – Ўтган йилги каби AIBA Ижроия қўмитаси ва УФ дан яширин бўлмаган ҳамда кундузи амалга оширилган мустақил аудитлар билан бирга, AIBAнинг юқори шаффофлиги ва корпоратив бошқарувни оширишни англатади.
– Бирлашиш вақти келди, – дейди вақтинчалик президент конгрессга ташриф буюрган 250 нафар иштирокига қилган мурожаатида. – Бизнинг энг катта вазифамиз дунё бўйлаб боксни севадиган ва ундан илҳом оладиган миллионлаб мухлисларни қайтариш.
Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов 2010 йилдан бери Осиё бокс конфедерацияси президенти лавозимини эгаллаб келмоқда. Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, унинг номзоди Россия Федерацияси томонидан кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар