“Uzbek Tigers”нинг Термиз шаҳрида бўладиган “Cuba Domadores” га қарши таркиби

“Uzbek Tigers”нинг Термиз шаҳрида  бўладиган “Cuba Domadores” га қарши таркиби
“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги иккинчи учрашувни Термиз шаҳрида Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур беллашувларда жамоамиз шарафини C1 гуруҳи боксчилари ҳимоя қилишади. Беллашувлар 27 феврал куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таркиб билан танишинг:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров
64 кг: Иқболжон Холдоров
75 кг: Исроил Мадримов
81 кг: Санжар Турсунов

Шунингдек, заҳира таркибидан Мироншоҳ Иброҳимов (49 кг), Абдулҳай Шоарҳматов (56 кг), Алиёр Норалиев (64 кг), Одилжон Аслонов (75 кг) ва Сардор Ёрмуҳаммедов (-91 кг) ўрин олишган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар