5 300
Рустам Ашурматов: “Президентимизнинг табриклари ўқиб эшиттирилганда кўзларимиз ёшга тўлди”
Кеча Ўзбекистон олимпия (U-23) терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолибига айланган эди.
Футболчиларимизнинг чиройли ва шу билан бирга тарихий ғалабасидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олимпия терма жамоамиз аъзоларини ғалаба билан қутлаб, табрик йўллаганди.
Финал учрашувидаги илк гол муаллифи Рустам Ашурматов биз билан бўлган суҳбатда бу мавзуга алоҳида тўхталди.
“Муҳтарам Юртбошимизнинг бизга йўллаган табриклари ўқиб эшиттирилганида, беихтиёр барчамизнинг кўзимиздан ёш чиқиб кетди. Бу бизга берилган эътиборнинг энг юксак намунаси эди.
Ғалабамизни Президентимиз ва халқимизга бағишлаймиз. Уларга муносиб фарзанд бўлишга ваъда берамиз! Ҳали бундай ғалабаларимиз билан кўп йиллар юртдошларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз”, - деди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон олимпия (U-23) терма жамоаси бугун Тошкент вақти билани соат 23:50да Хитойнинг Урумчи шаҳри орқали пойтахтимизга қайтиб келади.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди