
Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам ПФЛ расмий сайтида келгуси йил Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи 12 та клуб номи эълон қилинган эди. Бироқ, бизга етиб келган маълумотларга кўра янги мавсумда ушбу клублар сони 14 тага етказилади.
Аниқроғи, дастлабки 12 талик рўйхатдан чиқариб юборилган “Машъал” яна кучлилар қаторига қўшилади. Бундан ташқари Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам Суперлигада иштирок этади.
Лекин, иштирокчилар сони ортгани сабаб мусобақа яна эски форматда қоладими ёки янги форматда ўтказиладими бу ҳозирча маълум эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар