15:02 / 28.01.2018
3 844

Марко Симич: "Рақибнинг камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"

Марко Симич: "Рақибнинг камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"
Хабарингиз бор Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 30 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун Қатарда "Ал-Гарафа"га қарши кураш олиб боради. Жамоа вакиллари кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб боришди. Ушбу муҳим баҳс олдидан тошкентликлар етакчиларидан бири Марко Симич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Туркияда ўтган йиғинда жисмоний тарафдан кўп ишладик. Бизни олдимизда кутиб турган учрашувга келсак, ўз футболимизни намойиш этишга интиламиз. Кучли рақибга қарши беллашув кутмоқда. Яхши ўйин намойиш қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Тошкентга ғалаба билан қайтишга уринамиз.

"Ал-Гарафа" яқиндагина яхши савиядаги ўйинчилар билан шартнома имзолади. Бизнинг мақсад яхши футбол кўрсатиш саналади. Ҳар бир жамоанинг кучли ва кучсиз тарафлари бўлади. Биз рақибнинг камчиликларидан фойдаланишга уринамиз", - дейди черногориялик футболчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марко Симич: "Рақибнинг камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"