Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан 23:50да пойтахтимизга етиб келишини маълум қилган эдик.
«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, чемпион футболчиларимиз жойлашган автобус бугун соат 00.00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан (терминал-3, маҳаллий) йўлга чиқади ва пойтахтимизнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий, А.Темур кўчалари бўйлаб «Ўзбекистон» меҳмонхонасига қадар ҳаракатланади.
Соат 00.30да футболчиларни «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Айтишларича, тадбир очиқ бўлиб, унда барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ОАВ воситалари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишади.
Маълумотларга кўра, футболчиларни кутиб олишга мингга яқин футбол ишқибозлари чиқишади. Жараён «Ўзбекистон24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Демак, сизда ҳам юқорида берилган йўналиш бўйича қаҳрамонларимизни қутлаш имкони бор. Барча футбол мухлисларини Осиё чемпионларини муносиб равишда кутиб олишга чақирамиз.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида Ўзбекистон олимпиячилари вьетнамлик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк марта Осиё чемпионлигига сазовор бўлган эди. Футболчиларимизни ушбу ғалаби билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов қутлаган ва Осиё чемпионати ғолибларига табрик йўллашган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди