3 765
Андрей Сидоров: «Ҳужумчи сифатида фикру ёдим ҳамиша рақиб дарвозасини ишғол қилишга қаратилган...
Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан пойтахтимизга етиб келишди. «Xabar.uz» мухбири Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси — финалда Вьетнам олимпиячилари дарвозасига ҳал қилувчи голни урган Андрей Сидоровдан экслюзив интервью олди.
— Мен учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда майдонга тушган бўлсам-да, ич-ичимдан гол уришимни ҳис қилаётган эдим. Ҳозир бу гапларим одамларга баландпарвоз сўздек туюлиши мумкин, аммо мен ҳужумчи сифатида фикру ёдим ҳамиша рақиб дарвозасини ишғол қилишга қаратилган. Бизга шундай ўргатишган, майдондаги бошқа ўйинчилардан фарқимиз ҳам — шу.
Аммо майдонда доим ҳам ҳужумчилар гол уравермайди, учрашув қаҳрамони исталган ампулада ўйновчи футболчи бўлиши мумкин. Финалда бу менга насиб этганидан, юртдошларимиз орзиқиб кутилган ғалабага ҳиссамни қўша олганимдан бениҳоя хурсандман. Ўйиндан сўнг дарҳол уйимдагиларга қўнғироқ қилдим. Улар ҳам ўзларида йўқ шод эдилар.
Фурсатдан фойдаланиб, менга ишонч билдириб, финал учрашувида майдонга туширган мураббийимга миннатдорчилик билдираман. Унинг, Ўзбекистонимнинг, миллионлаб мухлисларимизнинг ишончини оқлай олганимдан бахтиёрман.
Кези келганда ярим тун, қаҳратон қиш, изиллаган совуқ бўлишига қарамай бизни кутиб олишга чиққан давлат ва ҳукумат раҳбарларига, футбол мухлисларига раҳмат дейман!
Мухбиримизнинг «Келгуси режаларингиз қандай?», деган саволига: «Ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпман», деб жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вьетнамликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Эътиборлиси, ўйиннинг 118-дақиқасида майдонга тушган Андрей Сидоров 120-дақиқада бурчакдан йўлланган зарбани Вьетнам дарвозасига аниқ йўллашнинг уддасидан чиқди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»