
Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ плей-офф босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Жумладан, Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Иордания”нинг “Ал-Файсали” клубини қабул қилса, “Пахтакор” сафарда “Ал-Гарафа”га қарши баҳс олиб боради.
Хўш, агарда бир ўйиндан иборат мазкур қарама-қаршиликларда асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаса, унда нима бўлади?
SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, агарда, 90 дақиқада ғолиб номи аниқланмаса, экстра таймлар бўлмайди ва тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал-Файсали” ўйини 16.00, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” учрашуви эса 22.00 да старт олади.
Изоҳ: Вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар