
Футболчилар трансферлари ҳақида маълумот берувчи «Transfermarkt.de» портали терма жамоалар ва футболчиларнинг нархлари ҳақидаги маълумотларни янгилади. «Xabar.uz» Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари терма жамоаларининг нархларини солиштириб кўрди.
Россия — 158 миллион евро
Россия терма жамоасининг энг қиммат футболчиси асли бразилиялик бўлган Марио Фернандес Фигейра — 16 миллион.
Украина — 77,95 миллион евро
Украина термаси деярли 78 миллион евро туради. Жамоанинг энг қиммат футболчиси эса Андрей Ярмоленко — 25 миллион.
Арманистон — 42,78 миллион евро
Арманистон термасининг нархи 42 миллиондан ошади. Энг қиммат ўйинчи Генрих Мхитарян — 35 миллион евро туради.
Грузия — 28,33 миллион евро
Грузия термасида энг қиммат футболчи Валерий Казаишвили бўлиб, унинг нархи 2,5 миллион еврога тенг.
Қозоғистон — 21,95 миллион евро
Қозоғистон термасидаги энг қиммат футболчи Бауржан Исламхан ҳисобланади — 2 миллион евро.
Белоруссия — 13,70 миллион евро
Белоруссиянинг энг қиммат футболчиси Максим Володьконинг нархи — 1,2 миллион евро.
Ўзбекистон — 12,65 миллион евро
Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси Одил Аҳмедов 5,5 миллион евро туради. Унинг нархига бирваракайига бутун бошли Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон терма жамоаларини сотиб олиш мумкин.
Молдавия — 10,23 миллион евро
Молдавия термасининг нархи 10 миллион евродан ошади. Энг қиммат ўйинчи эса Александру Епуряну — 3,75 миллион евро.
Озарбайжон — 9,55 миллион евро
Ушбу терма жамоада энг қиммат футболчи асли бразилиялик Ричард Алмейда бўлиб, унинг нархи 1,5 миллион.
Литва — 8,88 миллион евро
Литва — Болтиқбўйидаги энг қиммат терма жамоа. Жамоанинг энг қиммат футболчиси эса Федор Черних — 1,35 миллион евро.
Латвия — 5,88 миллион евро
Латвия термасида энг қиммат футболчилар Давис Икауниекс ва Каспарс Дубра —700 минг евродан.
Эстония — 4,83 миллион евро
Эстония — Болтиқбўйидаги энг арзон терма жамоа. Таркибдаги энг қиммат футболчи Рауно Саппинен — 550 минг евро.
Тожикистон — 1,75 миллион евро
Тожикистоннинг энг қиммат ўйинчилари Фарҳод Восиев, Даврон Эргашев ва Парвиз Умарбоев бўлиб, ҳар бири 300 минг евродан баҳоланади.
Қирғизистон — 1,53 миллион евро
Қирғизистоннинг энг қиммат ўйинчиси нархи 500 минг евро бўлиб, у Валерий Кичин.
Туркманистон — 1,18 миллион евро
Бутун бошли жамоанинг нархи 1 миллион евродан салгина ошади, энг қиммат ўйинчи Руслан Мингазов эса 700 минг евро туради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар