Бугун Ўзбекистон жамоалари Осиё чемпионлар лигасида жорий мавсумдаги илк ўйинларини ўтказадилар. Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари мусобақани саралаш босқичидан бошлайдилар.
Тошкент вақти билан соат 16:00да Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Файсалий" жамоасини синовдан ўтказади.
Cоат 22:00да эса Доҳада "Пахтакор" маҳаллий "Ал Гарафа" жамоасига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, ушбу плей-офф баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади. Жамоаларимиз бугунги баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қила олсалар, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳсларига йўлланма оладилар.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур баҳсларда ҳар иккала жамоамизга ҳам омад тилади.
"Халқимиз ҳали ҳамон ёш футболчиларимизнинг ғалабасини байрам қилмоқда. Куни кеча футзалчиларимизни яхши ниятлар билан Хитой Тайпейида ўтказиладиган Осиё чемпионатига кузатдик. Улардан умидимиз катта. Насиб қилса, яхши натижалар билан Ўзбекистонга қайтадилар.
Ўз ўрнида бугун Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган икки клубимиз - "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларига омад тилаймиз. Улар бугун ўтказиладиган ўйинларда ғалаба қозониб, "Локомотив" қаторида чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбек халқи сизларга ишонади. Олға, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди