20:23 / 30.01.2018
5 184

«Насаф» Қаршида «Ал-Файсали»ни тор-мор келтирди. Ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди (видео)

«Насаф» Қаршида «Ал-Файсали»ни тор-мор келтирди. Ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди (видео)
“Марказий” стадионида кечган баҳсда ҳамюртларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Славко Лукич бурчак зарбасини ижро этди, жарима майдонччасига узатиб берилган тўпни Игорь Голбан боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Шу тариқа, биринчи бўлим ушбу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим дебютида қаршиликлар яна стандарт вазиятдан унумли фойдаландилар, бурчакдан узатиб берилган тўпни бу сафар Бобир Абдухолиқов дарвозага жойлаб қўйди.

52-дақиқада Азизжон Ғаниев жарима майдонидан қайтган тўпни узоқ масофадан чиройли зарба бериб жамоасининг учинчи голини урди. 61-дақиқада Драган Черан пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Учрашув якунланиши арафасида Дониёр Нарзуллаев жарима майдони ичига узатиб берган тўпни Муҳаммад Ёсир боши билан ўз дарвозасига уриб қўйди. Учрашувнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир вақтда рақиблар жавоб тўпини киритишга эришдилар.

Шундай қилиб, "Насаф" ОЧЛ-2018 мусобақасининг “C” гуруҳидан жой олди ва “Персеполис” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар), “Ал-Васл” (БАА) клублари билан рақобатлашади.

ОЧЛ-2018
Плей-офф учрашуви

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Файсали” (Иордания) 5:1 (1:0, 4:1)
Голлар:
1:0 - 12 Голбан, 2:0 - 49 Абдухолиқов, 3:0 - 52 Ғаниев, 4:0 - 61 пенальти, Черан, 5:0 - 86 автогол, Ёсир, 5:1 - 90+3 Меҳа.

“Насаф”:
Санжар Қувватов, Азизжон Ғаниев (Ғолиб Ғайбуллаев 75), Одил Ҳамробеков (Санжар Рашидов 81), Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев, Игорь Голбан, Славко Лукич, Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Дониёр Нарзуллаев 70), Умарбек Эшмуродов.

“Ал Файсалий”: Язид Абулайла, Юсуф Равшдеҳ, Одай Заҳран, Халил Баниатияҳ, Салим Алажалин, Анас Бани Ёсин, Ёсир Алравашдеҳ, Менди Доминик, Махмуд Алмарди, Албан Меҳа, Лукаш Гикевич.

Огоҳлантиришлар: Халил (19), Лукич (33), Заҳран (36).
[media=https://youtu.be/Gp3RYC2bK5o]

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» Қаршида «Ал-Файсали»ни тор-мор келтирди. Ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди (видео)