
Шу йили футбол тарихида илк бор FIFA World Cup™ ташкилий қўмитаси томонидан "Trophy Tour by Coca-Cola" акцияси доирасида ягона ва такрорланмас FIFA кубоги Ўзбекистонга олиб келинади.
"Trophy Tour" доирасида юртимизда матбуот-анжумани ўтказилади ва ундан кейин Жаҳон кубоги кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
"Trophy Tour by Coca-Cola" тадбири ҳар 4 йилда бир марта Жаҳон чемпионатлари бошланишидан олдин ўтказилади. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саёҳати эса Марказий Осиё мамлакатларида тарихда илк бора бўлиб ўтади.
Бу тарихий воқеа шу йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлади.
Ҳурматли футбол ишқибозлари!
Сизда "Coca-Cola"нинг Facebook ва Instgram ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ўтказиладиган онлайн-танловда 50та чиптадан бирини ютиб олиш имконияти бор!
Батафсил маълумотларни ташкилотчиларнинг қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар