10:56 / 31.01.2018
5 387

Азизжон Ғаниев ва Жасур Яхшибоевнинг голларига овоз беринг!

Азизжон Ғаниев ва Жасур Яхшибоевнинг голларига овоз беринг!
Хитойда якунига етган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг энг чиройли голи мухлислар овозига кўра аниқланмоқда.

ОФК расмий сайти бунинг учун 10 та энг сара голни танлаб олган ва уни мухлислар ҳукумига ҳавола қилган. Голлар орасида икки ўзбекистонлик футболчининг аниқ зарбалари ҳам бор. Азиз Ғаниевнинг Жанубий Корея дарвозасига урган голи ҳамда Жасур Яхшибоевнинг Японияга урган голи қитъа чемпионатининг энг чиройли голи бўлиши мумкин.

Бироқ пешқадам Нгуен Хаи бўлиб турибди. Унинг финалда Ўзбекистон дарвозасига жарима зарбасидан урган голига 6 мингдан зиёд вьетнамликлар овоз бериб улгурди.

Фото: ОФК


Агар сиз сўровномада иштирок этишни истасангиз, келтирилган ҳавола ёрдамида ОФК сайтидаги овоз беришда қатнашишингиз мумкин.

Фото: ОФК

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азизжон Ғаниев ва Жасур Яхшибоевнинг голларига овоз беринг!