Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов "Насаф"ни Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклади.
"Ўйинни Доҳадан томоша қилдим. Сизлар ёшларимиз бошлаб берган байрамни давом этишига сабабчи бўлдинглар. Айниқса ўйин голларга бой бўлгани, ҳисоб бундай йирик кўринишни ҳосил қилиши юртимиз чарм тўп ихлосмандларини икки карра хурсанд қилди. Ушбу ғалаба билан сизларни табриклайман.
Умид қиламанки, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиласизлар. Мени янада қувонтиргани, кечагина Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, “Насаф” таркибига кеча кечқурун келиб қўшилган ёш футболчиларимиз Бобир Абдухолиқов ва Азизжон Ғаниевлар ҳам ўз голлари орқали жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшди. Ғалаба муборак бўлсин, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас