
Бугун Халқаро пресс-клубда Осиё чемпионатида ғалаба қозонган терма жамоамиз мураббий ва футболчилари, федерация вакиллари ва спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Сессиядан сўнг «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан суҳбатлашди. Эрматов Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган Осиё чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— Аввало, мусобақада ғалаба қозонган чемпион йигитларимизга катта раҳмат. Ўзбек футболи учун ушбу ғалабанинг қадри ниҳоятда баланд.
Мусобақа пайти ўзим ҳам Хитойда эдим. Футболчиларимизнинг иштирокини катта ҳаяжон билан кузатдим. Энг асосийси чемпионатда ҳакамлар томонидан жиддий ва қўпол хатоларга йўл қўйилмади. Бу Осиёда нафақат футбол, балки ҳакамлик савияси ҳам ўсиб бораётганини кўрсатади. Бундан жуда хурсандман», — Эрматовнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Xabar.uz» мухбири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар