Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти ўзгарди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти ўзгарди
2018 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида ташкилот президенти А.Ж.Раматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 2018 йил 25 январь санасида бўлиб ўтган навбатдан ташқари Конференцияда баён қилинган масалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди, дея маълум қилади ЎФА матбуот хизмати. Конференцияда ЎФА вице-президенти лавозимига тайинланган Шерзод Тошматов спортнинг бошқа соҳасида ўта бандлиги, унга ишонилган янги жойда ишлаши учун вақт етишмаслиги туфайли ўз аризасига биноан ЎФА вице-президенти лавозимидан кетди.

Унинг ўрнига ЎФА вице-президенти лавозимига «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси Сагдуллаев Фазлитдин Фатхуллаевич тайинланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар