Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати иккинчи тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратганини биласиз.
Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Япония терма жамоаси Жанубий Кореяни 5:2 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари муддатидан аввал чорак финалга йўл олишди.
5 февраль куни бўлиб ўтадиган 3-тур учрашувида Ўзбекистон Японияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин гуруҳда қайси жамоа биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашини аниқлаб беради.
Гуруҳ ғолиби чорак финалда «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.
«А» гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган.2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди