Бугун хабар берганимиздек, Суперлига-2018 баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Маросимдан сўнг «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов «Xabar.uz» мухбирига интервью берди.
«Жамоаларнинг барчасига омад тилайман. Бу йилги чемпионатни АГМК жамоасига қарши ўз майдонимизда бошлаймиз. Иккинчи турда эса «Пахтакор»га тўқнаш келамиз. Шу боис бу ўйинларга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Ўйлайманки, мусобақа қизиқарли ва курашларга бой бўлади.
Бу мавсумда атиги битта ўйинчи сотиб олдик. Чунки олдин ҳам айтганман, «Бунёдкор»да ўзига яраша молиявий муаммолар бор. Чўнтакка қараб иш кўришга мажбурмиз.
Асосан ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга кўпроқ эътибор қаратамиз, уларга таянамиз», — деди Миржалол Қосимов.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» ушбу мавсумда атиги битта легионерни ўз сафига жалб қилди — ўтган йилги мавсумни «Қўқон-2012» сафида ўтказган сербиялик Филип Раевац «қалдирғочлар» сафига келиб қўшилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди