
Ла Лиганинг навбатдаги турида «Барселона» сафарда «Эспаньол» билан дуранг (1:1) ўйнади.
Шу тарзда, каталонияликларнинг мазкур мавсумдаги мағлубиятсиз серияси 22 учрашувга етди.
Вальверденинг «Барселона»си бу кўрсаткич бўйича ўзининг аввалги рекордини янгилади. 2009/10 йилги мавсумда клуб Пеп Гвардиола қўл остида 21 мағлубиятсиз учрашувдан иборат рекорд ўрнатганди.
«Барса» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда, жамоа 58 очко тўплаган. Иккинчи ўринда келаётган «Атлетико» билан фарқ – 12 очко. «Атлетико» 22-тур ўйинини бироздан кейин «Валенсия»га қарши ўтказади.
Манба: www.xabar.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар