Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ўйинларини кўрган мухлислар борки, унинг қойилмақом зарбаларини яхши эслайди. Европа чемпионлар лигаси финалида «Байер» дарвозасига урган голи, жаҳон чемпионати финалида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Марко Матераццининг кўкрагига боши билан йўллаган машҳур «зарбаси»...
Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин, аммо Зиданнинг навбатдаги зарбаси «аввалгиларга ўхшамас». Унинг бильярд столида намойиш этган маҳорати шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг оммалашди.
Видеотасвирда бильяр ўйнаётган ота-бола кутилмаганда Зиданни учратиб қолгани кўринади. Ўғлининг «дада, қаранг, Зизу» деган сўзларидан сўнг ота Зидандан ўғли учун мастер-класс ўтказиб беришни сўрайди.
Зидан битта зарба билан етти шарни лузага туширади. Ўз даврининг моҳир футболчиси ва ажойиб мураббийнинг бильярддаги зарбаси футболда урган суперголларидан қолишмайди. Видеони томоша қилинг ва ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қилинг.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди