12:50 / 07.02.2018
3 691

Нурмагомедов Фергюсон ҳақида: бошқа иложим ҳам йўқ

Нурмагомедов Фергюсон ҳақида: бошқа иложим ҳам йўқ
Аралаш услуб (UFC) бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан чемпионлик камари учун кутилаётган жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен учун бу қизиқ. У билан жангга худди ўлимга чиққандек чиқаман. Менинг бошқа иложим ҳам йўқ. Бу жанг иккимиздан қайси биримиз кучли эканини кўрсатиб беради», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «Kun.uz» нашри.

Шунингдек, россиялик рақибига тўғри баҳо бераётганини маълум қилди.

«Бироқ, унинг ингичка белини ушлаб олганимда, у ҳеч нарса қила олмайди. Кўплар у партерда кучли экани, тирсаклари билан зарба беришда жуда хавфли эканини айтишмоқда. Лекин мен ҳам аввал ҳеч ким кўрмаган кўплаб нарсаларни кўрсатиб беришим мумкин. Бу бизнинг қарама-қаршилигимизни анча қизиқ қилади.

Менинг ўзим бу жангни жуда кутмоқдаман. Керакли вазнга эришиш учун машғулотларни тезроқ якунлашга ҳаракат қиламан, шундан сўнг уни мағлубиятга учратаман», - дея қўшимча қилиб ўтди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг Нью-Йоркда 7 апрель куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов Фергюсон ҳақида: бошқа иложим ҳам йўқ