Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам бошқаради. Бу ҳақда Tribuna.Uz манбаси хабар берди.
Гап шундаки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш билан музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, ёзда Эрон терма жамоаси билан шартномаси ниҳоясига етадиган Кейруш Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун оғзаки розилик берган. Ҳозирча расмий келишув имзоланмаган бўлсада, мураббий ЖЧ-2018 мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилмоқда.
Айнан шу сабабдан ҳам ЎФА олдин белгиланганидек январ ёки февраль ойидаёқ хорижлик мураббий олиб келиш вариантидан воз кечган. Эндиликда жамоани Равшан Ҳайдаров вақтинчалик мураббий сифатида бошқаради. Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоасининг 27 март кунги Марокаш ва 18 май куни Эрон терма жамоаларига қарши учрашувларида бош мураббий сифатида ишлайди.
Бу Равшан Ҳайдаровнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига учинчи бор келиши бўлади ва у бу борада мутлақ рекорд ўрнатади. Равшан Ҳайдаров бундан олдин икки марта терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланган — 2002 ва 2005 йилларда.
2002-2004 йиллардаги фаолияти давомида, Равшан Ҳайдаров терма жамоа билан Хитойда ўтган Осиё чемпионати чорак финалигача етиб бориб, пенальтилар сериясида Баҳрайнга ютқазган. Шундан сўнг, ЖЧ-2006 саралашининг 1-босқичида Ироқ, Фаластин ва Хитой Тайпейи тўсиғидан муваффақиятли ўтган.
2005 йилда, ЖЧ-2006 саралашининг 2-босқичини терма жамоа германиялик мутахассис Ҳайнц-Юрген Гёде қўл остида бошлаган. Аммо Кувайт (1:2) ва Жанубий Кореядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг, унинг жавоби бериб юборилган. Терма жамоа эса яна Равшан Ҳайдаровга қайтарилган.
Ҳайдаровнинг иккинчи қайтиши аввалгига нисбатан жуда қисқа бўлди. Унинг қўл остида жамоа иккита ўйин ўтказиб, Жанубий Корея (1:1) билан дурангга эришган ва сафарда Саудия Арабистонига (0:3) йирик ҳисобда ютқазган. Шундан сўнг, терма жамоага англиялик Роберт Ҳоутон бош мураббий бўлган.
Умумий ҳисобда, Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси 25та ўйин ўтказиб, 13 марта ғалаба қозонган, 6 марта дуранг ўйнаган ва шунча марта ютқазган. Унинг иштирокидаги ўйинларда тўплар нисбати — 45:30. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди