21:35 / 08.02.2018
4 635

Наманганлик ҳамюртимиз «Ўзбек шашкаси» ихтироси учун патент олди

Наманганлик ҳамюртимиз «Ўзбек шашкаси» ихтироси учун патент олди
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги Наманган вилояти Норин тумани Думар қишлоғи фуқароси Улуғбек Ирисбоевга «Ўзбек шашкаси» номли ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқини берди, деб ёзади «Daryo».

Шашкаларнинг кўплаб: рус, инглиз, Бразилия, Чехия, турк, португал, Канада, француз ва бошқа турлари мавжуд. Улар бир-биридан ўйин майдони ва қоидалари билан фарқланади.

Ўзбек шашкаси учун 100 катакли тахта ва 40 та — ҳар бир ўйинчи учун 20 тадан дона қўлланилади. 90 ёки 110 катакли тахтадан ҳам фойдаланиш мумкин. Ўйиннинг асосий ўзига хос жиҳати шашкалар: улар анъанавийсига қараганда йирикроқ ва икки ранг: бир томондан оч, иккинчи томондан тўқ рангга бўялган. Ўйин икки партияда: дастлаб оқ катаклар, сўнгра қора катакларда ўтказилади.

Улуғбек Ирисбоевнинг ҳикоя қилишича, у талабалик йилларидан буён ўзбек шашкасини яратишни орзу қилган. Унга бу ишда қизи ва жияни ёрдам берган, улар биргаликда ўйин қоидалари, назарияси ва амалиётини яратган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Наманганлик ҳамюртимиз «Ўзбек шашкаси» ихтироси учун патент олди