22:00 / 08.02.2018
4 521

«Реал» бош мураббийликка номзод қидирмоқда. Асосий даъвогар маълум

«Реал» бош мураббийликка номзод қидирмоқда. Асосий даъвогар маълум
Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёвнинг иш услуби «Реал» президенти Флорентино Пересга ҳар томонлама маъқул келмоқда.

Агар қироллик клуби устози Зинедин Зидан истеъфога чиқарилса, немис мутахассиси унинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Кун нашри хабарига кўра, «Реал» Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонмаса, Зидан истеъфога чиқарилади. Перес эса унинг ўрнига Лёвни таклиф қилади.

Агар бундестим устози «Реал»да ишлашни истамаса, бош мураббийликка Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Маурицио Сарри («Наполи») ёки «Реал»нинг ёшлар жамоасидан Гути таклиф қилиниши мумкин.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида «Реал» турнир жадвали пешқадами «Барселона»дан 19 очко ортда қолиб, 4-ўринда бормоқда. Мадридликлар жамоаси Испания кубогини ҳам чорак финал босқичида «Леганес»га ютқазиб тарк этди. Чемпионлар лигаси нимчорак финалида эса «Реал»ни «ПСЖ»га қарши 2 ўйин кутмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» бош мураббийликка номзод қидирмоқда. Асосий даъвогар маълум